Халқаро прокурор: Башар Ассадни жавобгарликка тортиш учун далиллар етарли

Халқаро прокурор Карла дел Понте.

Халқаро прокурор Карла дел Понте Сурия бўйича ўтказилган терговда президент Башар Ассадга айблов билдириш учун етрали далиллар тўпланганни билдирди. Шундан келиб чиққан ҳолда у Башар Ассадни халқаро суд орқали жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда.

Понте Руанда ва собиқ Югославиядаги ҳарбий жиноятларни тергов қилгани ортидан халқаро ҳамжамиятга танилган.

У ўтган ҳафтада БМТ Хавфсизлик кенгаши Суриядаги ҳарбий жиноятларни кўриб чиқиш учун махсус трибунал ташкил этмаётганига норозилик билдириб, БМТнинг Сурия бўйича комисссияси таркибидан чиқанини эълон қилган эди.

БМТ Хавфсизлик кенгашида Россия вето қўйиш ҳуқуқига эга бўлгани ортидан Сурия бўйича махсус трибунал ташкил этиш имконсиз деб ҳисобланмоқда. Россия Эрон билан ҳамкорликда Башар Ассад режимини қўллаб қувватлаб келаётган давлатдир.