Тест синовларининг расмий натижалари эълон қилинди

Тошкент давлат ахборот технологиялари университетида тест натижаларини кўришга келган абитуриентлар.

Олий ўқув юртларига кириш учун топширилган тест синовларида абитуриентлар олган баллар 15 август куни Давлат тест маркази расмий сайтида эълон қилинди.

Абитуриентлар ўз балларини билиш учун http://results2017.dtm.uz/index_2o17.php линки орқали сайтни очиб, ўз параметрларини киритишлари шарт бўлади.

Бундан ташқари ким қанча балл олгани қабул комиссияларининг олийгоҳлардаги эълонлар тахтасида 15 август куни эрталаб соат 8дан бошлаб эълон қилинади.

Жорий йилда Ўзбекистон олийгоҳаларига бакалавриатга 66 316 талаба қабул қилинади. Улардан 18мингдан кўпроғи давлат гранти асосида, 48 мингги контракт асосида ўқийди.

Магистратурага қабул қилинадиган 5 минг талабанинг 1556 нафари давлат гранти асосида ўқиш имкониятига эга бўлади.