Адлия вазирлиги раҳбарлари ўзгартирилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 14 август куни ҳукумат таркибида амалга оширган бир қатор ўзгаришлар доирасида Музраф Икромов мамлакат Адлия вазири лавозимидан озод этилиб¸ Ҳисоб палатаси раислигига тайинланди.

Айни пайтда¸ Русланбек Давлетов Ўзбекистон Адлия вазири этиб тайинланди.

Янги тайинлов муносабати билан Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳукуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслахатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Президентнинг 15 август кунги фармони билан Анвар Усманов Адлия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилиб¸ унинг ўрнига ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизматининг суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчилик шўъбаси раҳбари бўлиб ишлаб келган Маҳмуд Истамов тайинланди.