Ички ишлар академиясида тест синовлари бекор қилинади

Ўзбек милиционерлари.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги академияси 2018 йилдан бошлаб талабаларни тест синовларисиз қабул қилади. Академияга талабалар махсус профессионал текширув ва суҳбатлашув йўли билан танлаб олинади. Бу борадаги қарор президент Мирзиёев томонидан 16 август куни имзоланди.

Қарорда айтилиишича, бундан буён академияда ўқиш муддати уч йилни ташкил қилади. Талабаларга стипендия берилади ва улар моддий жиҳатдан таъминланади.

Олий маълумотга эга бўлмаган, аммо ички ишларда уч йил ишлаган ходимлар ҳам 2018 йилдан бошлаб академиянинг сиртқи бўлимида ўқиш имкониятига эга бўладилар. Сиртқи бўлимдаги ўқиш 4 йил давом этади.

Олий маълумотга эга бўлган шахслар ҳам академиянинг сиртқи бўлимида контракт асосида ўқишлари мумкин. Улар учун ўқиш муддати уч йилни ташкил қилади.

Қарорда академиянинг кундузги бўлимига 600 талабани, сиртқи бўлимга эса ички ишлар органларида ишлаётган 200 ходимни қабул қилиш назарда тутилади.