АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис кескин ва қизғин муҳокамалардан сўнг президент Дональд Трамп ҳарбий раҳбарият таклиф қилган Афғонистон бўйича янги стратегияни қўллашга рози бўлганини билдирди.
20 август куни Иорданияга қилган сафари пайтида бу ҳақда гапирган Мэттис, янги стратегия тафсилотларини очиқламади.
“Президент қарор қабул қилди ва у бу ҳақда баёнот беради”, деди Мэттис.
Мудофаа вазирининг бу баёноти Оқ Уй Трамп 21 август куни Америка халқига жиддий мурожаат билан чиқиш қилишини билдирганидан сўнг янгради.
21 август куни Дональд Трампнинг Афғонистон ва Жанубий Осиёда АҚШнинг ҳозирлиги масаласида Вашингтон яқинидаги Форт Майер базасида нутқ сўзлашги кутилмоқда.
Маҳаллий вақт билан соат 21да сўзланадиган ушбу нутқ телеканаллар орқали трансляция қилинади.