Россия Тожикистонга ишлаш учун ўқитувчиларни юбормоқда

Тожикистонлик ўқувчилар.

Россия 1 сентябрдан бошлаб Тожикистондаги рус мактабларида ишлаш учун 30 нафар ўқитувчини Душанбега жўнатмоқда.

Москва томонидан рус тили ва маданиятини хорижда тарғиб этиш учун ташкил этилган “Русский мир” жамғармаси Тожикистонда ишлаш учун Косторма, Кемерово, Бошқирдистон, Доғистон ва Татаристондан ўқитувчилар танлаб олинганини 22 август куни маълум қилди.

Россиялик ўқитувчилар Тожикистондаги рус мактабларида математика, физика, биология, химия, информатика, рус тили ва адабиёти фанидан дарс берадилар.

Тожикистонда ишлайдиган россиялик ўқитувчиларга ойига 74 минг рубль ойлик иш ҳаққи берилади. Ойликнинг 60 минг рубли Россия Маориф вазирлиги, 14 минг рубли эса Тожикистон ҳукумати томонидан тўланади.

Бундан ташқари россиялик ўқитувчилар Тожикситонда бепул уй ва тиббий суғурта билан таъминланади.

“Русский мир” жамғармаси ўқитувчилар билан биргаликда Душанбега 20 тонна дарслик ҳам жўнатмоқда.