Самарқандда ҳам марҳум президент Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилди

Самарқандда 2 сентябр куни Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовга ўрнатилган ҳайкалнинг очилиш маросими бўлди.

ЎзА агентлиги берган хабарда айтилишича, ҳайкални Ислом Каримовнинг рафиқаси Татяна Каримова ва президент Шавкат Мирзиёевлар очган.

Ҳайкал Самарқанднинг Регистон майдони ва марҳум президент улғайган ҳовли яқинига ўрнатилди.

2 сентябр куни Ўзбекистон бўйлаб Биринчи президентни хотирлаш маросимлари бўлиб ўтди. Барча мактабларда Мустақиллик куни ва Каримов хотирасига бағишланган дарслар ўтилди.

31 август куни марҳум президентнинг илк ҳайкали Тошкентдаги Оқсарой қароргоҳи ёнида очилган.