НАТО Россияни ҳарбий машғулотлар масаласида шаффоф бўлишга чақирди

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Эстониядаги Тапа ҳарбий базасида, 2017 йил 6 сентябрь.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россия ва Белорусь ўтказадиган “Ғарб” ҳарбий ўқув машғулотларидан таҳдид кутмаётганин билдирди ва айни пайтда Москвани бу машғулотлар юзасидан шаффоф бўлмаётганликдаа айблади.

-Биз Россияни ҳарбий соҳадаги шаффофликни таъминлашга қаратилган Вена келишувига амал қилишга чақирамиз. Шаффофлик вазият кескинлашиб бораётган бир пайтда тушунмовчиликлар ва нохуш ходисаларнинг олдини олиш учун керак. НАТО босиқликни ва ҳушёрликни эсдан чиқармаган холда Эстония ва бошқа барча иттифоқчиларимиз хавфсизлигини таъминлашни кафолатлайди, -деди Йенс Столтенберг.

Белорусь ҳудудида ўтадиган “Ғарб” ҳарбий машғулотларида 12 700 ҳарбий ишитрок этади.

Бу машғулотларнинг ўтказилиши тўғрисидаги хабар Польша ва Болтиқбўйи давлатларида ташвиш уйғотган эди. Мазкур давлатлар ҳарбий машғулотлар баҳонасида Россия Беларусга қўшни давлатлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган қуролларни ўрнатиши мумкинлигидан хавфсираган.

Бунинг ортидан АҚШ машғулотлар пайтида Эстония хавфсизлигини таъминлаш учун 150 нафар десантчини киритган.

“Ғарб-2017” машғулотлари Беларус ҳудудида 14 сентябдан 20 сентябргача ўтказилади.