Ирма довули заифлашиб¸ Мексика кўрфазига бурилди

Флорида жануби.

Ирма довули маркази (кўзи) 11 сентябрь куни Tampa Bay шимолидан Флорида шарқидаги Мексика кўрфазига бурилди ва унинг кучи заифлашиб¸ 1-даражага тушди.

Эни 640 км ҳудудни қамраб олган довул оқибатида камида 3 миллионга яқин флоридалик электрсиз қолди¸ ярим оролнинг иккала томонидаги аксар уйларни сув босиб¸ томини шамол учириб кетди.

Бошланғич кучи энг хавфли 5-даражадан бошланган Ирма довули Кариб ороллари ва Кубадаги йўлида аксар биноларни остин-устун қилди¸ довул оқибатида бу ҳудудларда камида 24 одам нобуд бўлди.

Довул кучи пасайганига қарамай¸ Флоридада тошқинга сабаб бўлаëтган кучли ëмғир ва шамол давом этмоқда. 10 сентябрь куни штатда камида уч одамнинг довул билан боғлиқ вазиятда ўлгани айтилмоқда.