Марказий банк доллар курсини яна бир оз арзонлатди

Ўзбекистон Марказий банки 19 сентябрдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, доллар курси бир ҳафта илгари ўрнатилган валюта курсига нисбатан қарийб 14 сўм 65 тийинга пастлаган ва 8077.48 сўмга тенг бўлди. Евро эса 75.52 сўмга арзонлади ва 9 646.13 сўмни ташкил қилди.

Ўтган ҳафтада Марказий банк маълумотларига кўра, эркин конвертацияга рухсат берилган кун - 5 сентябрдан бери жисмоний шахслар тижорат банклари орқали 200 миллион доллар, юридик шахслар эса 100 миллион доллар алмаштирган.

Бироқ доллар нақд кўринишда сотилмайди, балки ҳисоб рақамига ёки пластик карточкага ўтказиб берилади.