Украинада артилерия омобрхонасида ёнғин юз берди

Винницадаги портлаш содир бўлган ҳудуд.

Украинанинг Винница вилоятидаги Калиновка қишлоғи яқинидаги ҳарбий артилерия складида портлаш юз бергани ортидан маҳаллий аҳоли хавфсиз жойга эвакуация қилинди.

26 сентябр куни тунги соат 9да юз берган портлаш оқибатида Калиновка қишлоғидаги уйларнинг деразалари синган, аҳоли ёнғин оқибатида юзага келиши мумкин бўлган зарарли газдан заҳарланишдан қўрқиб ваҳимага тушган. Бироқ маҳаллий ҳокимият аҳолини хавфсиз жойга кўчиришга муваффақ бўлгани айтилмоқда. Айни пайтда мазкур қишлоқда ёнғинни ўчириш бўйича штаб ишламоқда.

Портлашлар узвий равишда давом этиши мумкин бўлган 30 километрли ҳудудда ҳаракатлар ва парвозлар тақиқланди. Мазкур доирадаги қишлқолар аҳолиси ҳам шошилинч кўчирилмоқда.

Воқеа жойига бош вазир Влдаимир Гройсман ва Қуролли кучлар бош таби бошлиғи Виктор Муженко етиб келди. Портлаш сабаблари ҳозирча номаълум бўлиб қолмоқда.

Хабар қилинишича, Винницадаги артилерия омбори Украинадаги энг катта ўқ-дори ва снарядлар сақланадиган омбор ҳисобланади.