Россия Сербияга қирувчи самолётларни етказиб беришни бошлади

МиГ-29 қирувчи самолётлари.

Россияга қарашли “Антонов-124” юк ташувчи самолёти Сербияга МиГ-29 русумидаги иккита қирувчи ҳарбий учоқни етказиб берди.

Россия март ойида Сербияга мана шундай учоқлардан олтитасини етказиб бериш мажбуриятини олгани тўғрисида Сербия президенти Александр Вучич билдирган эди. Бу ҳамкорлик, таҳлилчиларга кўра, Болқондаги вазият кескинлашувига сабаб бўлиши мумкин.

Россия қирувчи учоқлари Белград яқинидаги Батайнице ҳарбий аэродромига 2 октябрь куни бўлакларга бўлинган ҳолда олиб келинди. Самолётларни йиғиш ва таъмирлаш учун яна 235 миллион доллар маблағ сарфланиши лозим.

Қолган 4та рекатив самолёт Россиядан Сербияга 20 октябргача келтирилиши ҳамда Озодлик Куни миллий байрамида ўтадиган парад пайтида намойиш этилиши режалаштирилмоқда. Парадда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам иштирок этади.