ИИВ гейликда айбланиб ваҳшийларча калтакланган фарғоналик талаба иши юзасидан баëнот берди

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

Озодлик бу видеороликни ИИВ қайд этган куни - 29 сентябрда эълон қилган эди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати 5 октябрь куни “Фарғона вилоятида ғайриижтимоий ҳаракатларни содир этган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди” деб хабар тарқатди.

Вазирлик расмий сайтида эълон қилинган баëнотда¸ 29 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда тарқаган видеоролик ортидан “Фарғона вилоятида яшовчи фуқаронинг шаъни, қадр-қимматини поймол қилганликда ва ушбу ҳолат тасвирланган видеороликни Интернет тармоғи орқали тарқатганликда гумонланаётган” беш шахс ушлангани ва улардан 5 дона мобиль телефон ашëвий далил сифатида олингани айтилади.

Расмий хабарга кўра¸ воқеа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми, 112-моддаси 1-қисми, 140-моддаси 2-қисми, 164-моддаси 2-қисми, 277-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Озодлик радиоси 29 сентябрь куни “Фарғонада талаба йигитни гейликда айблаб ваҳшийларча калтаклашди” сарлавҳали мақола эълон қилган ва бу мақолага калтаклаш акс этган видео ҳам илова қилинган эди.