Ўзбекистонда сайёҳлардан кунига энг кам иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида йиғим олинади

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси мамлакат ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимнинг янги ҳажмини жорий қилди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳукуматнинг шу йил 9 октябрида қабул қилинган 810-сонли қарорида доимий турар-жойга эга бўлмаган, фуқаролиги бўлмаган шахслардан (2017 йил 9 октябр ҳолатига 14977,5 сўм) меҳмонхоналар, туризм базалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, миллий меҳмон уйлари, ўтовли оромгоҳлар, санаторийлар ва бошқа жойларда яшаган ҳар бир куни учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10% миқдорида пул ундирилиши кўрсатилган.

Авваллари Ўзбекистонда чет элликлар ва ватандошлиги бўлмаган шахслардан кунига 2 АҚШ долларидан йиғим ундирилар эди.