Россиялик миллиардер АҚШ судида матбуотга қарши ишни ютқизди

Олег Дерипаска ва Пол Манафорт ўтмишда махфий бизнес стратегияси устида бирга ишлаган.

АҚШ маҳкамаси россиялик миллиардер Олег Дерипасканинг The Associated Press (AP) агентлиги устидан қилган шикоятини асоссиз деб топди.

Президент Путинга яқин олигархлардан бўлган Дерипаска агентликни ўзига туҳмат қилганликда айблаб¸ жорий йил март ойида АҚШ судига тортган эди.

Ҳакам Ellen Huvelle 21 саҳифалик маҳкама хулосасида агентликнинг Дерипаска ва президент Трамп сайлов кампаниясига раҳбарлик қилган Пол Манафорт муносабатларига оид ëзганларида туҳмат йўқлиги¸ шикоятчи иддаоси мақоладан узиб олинган айрим жумлаларгагина қурилгани айтилади.

Ҳакам ўз хулосасида шунингдек¸ Дерипаска мақоланинг ўзига нисбатан ғараз билан ëзилгани ëки унда ҳақиқатга ҳурматсизлик қилинганини исбот қила олмаганини қайд этган.

AP мақоласида Пол Манафортнинг Трамп кампниясига қўшилишдан 10 йил аввал Дерипаскага АҚШдаги россияпараст сиëсий партияларни қўллаш¸ сиëсатга таъсир кўрсатиш¸ Ғарб матбуотида Путин ҳукуматини ижобий ëритувчи мақолалар чоп эттиришни мақсад қилган махфий бизнес стратегияси таклиф қилгани ëзилган.