АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Саудия Арабистонига борди

АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон Риёдда Саудия Арабистони ва Ироқ раҳбарияти билан учрашди.

22 октябр куни унинг Саудия ва Ироқ мувофиқлаштириш кенгаши илк сессиясида иштирок этиши режалаштирилган.

Бу кенгаш икки давлат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш, хусусан, Эроннинг ушбу минтақага таъсирини сусайтириш мақсадида АҚШ ташаббуси билан тузилди.

Саудия Тиллерсоннинг шанба куни бошланган 6 кунлик сафаридаги биринчи давлатдир. Риёддан сўнгра АҚШ Давлат котиби Қатар, Покистон ва Ҳиндистонга боради.