Европада Херварт бўрони оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Германия пойтахти Берлинда Херварт бўрони оқибатида қулаган дарахт.

Шимолий ва Марказий Европа давлатларида Херварт бўрони оқибатида камида 6 киши ҳалок бўлди.

Агентликларнинг билдиришича, 29 октябрда Польша ва Чехияда бўрон оқибатида қулаган дарахтлар остида қолган 4 киши ҳалок бўлган. Бу икки давлатдаги айрим туманларда бўрон тезлиги соатига 180 километрни ташкил этган, минглаб одамлар электр таъминотидан узилиб қолган.

Германияда эса бўрон денгизда кучли тўлқинларга ва қирғоқларнинг сув босишига сабаб бўлди. Бу мамлакатда 2 киши сувга чўкиб кетган. Германиянинг шимолий қисмидаги катта ҳудудда дарахтлар қулаши оқибатида темир йўл ҳаракати тўхтаб қолди.