Россия Хитой кўмагида Охангаронда цемент заводи қуради

Хитойнинг Beijing Triumph International Engineering Со ширкати Ўзбекистонда “қуруқ йўл билан” цемент ишлаб чиқариш заводини барпо этади.

Лойиҳавий қиймати 160 миллион доллар бўлган завод қурилиши "Охангаронцемент" ширкати базасида амалга оширилади.Йилига 3 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган завод 2020 йилда ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

Мазкур заводни қуриш бўйича 2 ноябрь куни “Ўзқурилишматериаллари” бошқаруви ва Россиянинг “Евроцемент груп” ширкати ўртасида шартнома имзоланди.

Шартномани имзолаш жараёнида Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари иштирок этдилар. Россия бош вазири Дмитрий Медведев Тошкентга 2 расмий сафар билан келган эди. Медведев 3 ноябрь куни Тошкентда ўтадиган МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашида ҳам иштирок этади.

Ўзбекистонда айни пайтда йилига 8,5 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган 5та цемент заводи бор.Кейинги беш йил ичида Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқаришни йилига 17 миллион тоннага етказиш режалаштирилмоқда.