Трамп Японияда яна Шимолий Корея масаласини тилга олди

АҚШ президенти Дональд Трамп (чапда) Япония бош вазири Синдзо Абе билан.

АҚШ президенти Дональд Трамп 6 ноябрь куни Япония бош вазири Синдзо Абе билан Токиодаги учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Шимолий Кореянинг ядровий дастурини “жаҳон учун таҳдид”, деб баҳолади.

Трамп бу ҳақда гапирар экан Шимолий Кореянинг бу ҳатти ҳаракатларига “стартегик сабр қилиш даври аллақачон якунлангани”ни таъкидлади.

Япония бош вазири Токио АҚШнинг бу масаладаги нуқтаи назарини тўла қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

-7 ноябрь куни Шимолий Кореядаги 35 юридик ва жисмоний шахснинг активларини музлатиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Келажакда Япония ва Қўшма Штатлар Шимолий Корея муаммосини тезроқ ҳал қилиш масаласида тиғиз ҳамкорликни давом эттиради, -деди Абе.

Президент Трамп Осиё бўйлаб 12 кунлик сафарини 5 ноябрда Япониядан бошлади.

Сафар доирасида Трамп Жанубий Корея, Хитой, Вьетнам ва Филиппинга ташриф буюради.