Кобулдаги телеканалга ҳужум учун масъулиятни ИД ўз зиммасига олди

"Шамшод ТВ"ни жанггарилардан тозалаш амалиёти пайтида олинган сурат.

Афғонистон пойтахти Кобулдаги "Шамшод ТВ" телеканалига қилинган ҳужум пайтида камида икки одам ҳалок бўлди ва 20 нафардан кўпроқ одам яраланди.

7 ноябрда уюштирилган мазкур ҳужум учун масъулиятни “Ислом давлати” гуруҳи ўз зиммасига олди.

Расмий хабарда айтилишича, полиция кийимидаги шахслар "Шамшод ТВ"га бостириб кирган ва граната отган.

Ички ишлар вазирлиги расмийси Нажиб Дониш ҳужум пайтида телеканалнинг 2 қўриқчиси ҳалок бўлганини билдирди. Отишма пайтида икки жангари ҳам ўлдирилган.

Воқеа содир бўлганидан сўнг Толибон ҳаракати мазкур ҳужумга алоқадор эмаслигини маълум қилган.