Эрдўғон Россиядан ракета мудофаа тизими сотиб олажагини билдирди

Сочидаги учрашув Эрдўғон ва Путин томонидан "самарали" деб баҳоланди.

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўз ҳукуматининг Россиядан ракеталарга қарши мудофаа тизими сотиб олиш қарори қатъий эканини яна бир бор такрорлади:

- Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатлар янги¸ кучли даражага кўтарилганидан мамнунмиз. Биз Туркия ва Россиянинг мудофаа соҳасида қўядиган биргаликдаги қадамларига жиддий эътибор билан қараймиз¸ деди 13 ноябрь куни Сочида президент Путин билан учрашган Эрдўғон.

Туркия Россия ҳукумати билан қуруқлик-ҳаво русумидаги S-400 ракета тизими сотиб олишга оид келишув имзолади. НАТО мудофаа тизимига интеграция бўлмайдиган Россия ракеталарининг НАТО аъзоси томонидан сотиб олиниши иттифоқчилар ўртасида хавотир уйғотди.

Туркия 2 миллиард долларлик ракета савдосининг амалга ошишини таъкидлаëтган бўлса-да¸ бу ракеталарнинг икки йилдан кейин етказиб берилиши кутилмоқда.

Эрдўғон ва Путин Сочидаги сўзлашувларни “самарали” деб баҳолади. Бу учрашувда Суриядаги урушга барҳам беришга қаратилган Остона тинчлик музокараларида эришилган келишувлар муҳокама қилинган.