Қозоғистонда миллий низо қўзғатишда айбланган шахс 2 йилга қамалди

Иллюстратив сурат.

Қозоғистоннинг Петропавлов шаҳар суди Сергей Хендогинни ижтимоий тармоқлар орқали миллатлараро низо қўзғашда айбдор деб топиб 2 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Расмий маълумотда билдирилишича, Петропавловда яшаган 45 ёшли Хендогин суд жараёнида ўз айбини тан олган.

Прокуратура уни “Одноклассники” тармоғида “этник қозоқларни ҳақорат қилувчи сўзларни қолдирган”ликда айблаган эди.

Шимолий Қозоғистон вилояти маркази бўлган Петропавлов Россия билан чегарадош, шаҳар аҳолисининг асосий қисмини руслар ташкил қилади.

2014 йилдан бери Қозоғистонда бир неча одам интернет воситасида миллатлараро низо қўзғанликда ва айримачиликни тарғиб қилганликда айбланиб қамалди.