Марий Элдаги автоҳалокатда 15 киши ҳалок бўлди

Марий Эл республикасидаги автоҳалокат.

Россиянинг Марий Эл республикасида автобуснинг юк машинаси билан тўқнашуви оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди, 4 киши жароҳатланди.

Автоҳалокат республика пойтахти Йошкар-Оладан 70 километр жануби-ғарбдаги Визимяри қишлоғи яқинида 16 ноябрда юз берди.

Марий Эл раҳбари Александр Евстигнеевнинг матбуотга хабар беришича, автобус олдинда кетаётган машинадан ўзиб ўтиш учун қарши ҳаракат йўлига ўтган ва юк машинаси билан тўқнашган.

Жароҳатланган 4 одамдан икки нафарининг ҳаёти хавф остида экани айтилмоқда.