Киберҳужумга учраган расмий сайтлар фаолияти қайта тикланди

Иллюстратив сурат.

20 ноябрь куни эрталабдан киберҳужумга учрагани ортидан ишламай қолгани айтилган Ўзбекистон давлат тузилмалари сайтлари фаолияти қайта тикланди.

Хабарларда Адлия вазирлиги, Тошкент ҳокимияти, Давлат тест маркази сайтлари киберхужумга учрагани айтилган эди.

“Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази томонидан амалга оширилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, тегишли ташкилотлар веб-сайтларининг фаолияти қайта тикланди”, дейилади расмий маълумотда.

Ахборот технологиялар ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг билдиришича, 20 ноябрь куни жаҳонда миқёсида 60 мингдан зиёд сайт оммавий киберҳужумдан зарарланган.