Тошкентда руҳий касалхонадан қочган уч кишидан 2 нафари қўлга олинди

Иллюстратив сурат.

Тошкентда руҳий касалликлар шифохонасидан қочган аввал жиноят содир этган уч шахсдан икки нафари қўлга олинди.

Расмий маълумотда айтилишича, ўғирлик содир этган Шерқул Омонов, бошқа одамга атайлабдан тан жароҳати етказган Маъруф Рашидов ва катта миқдорда наркотик модда ноқонуний савдоси билан шуғулланган Ахрор Ҳамроев суд ҳукми билан Оламазор туманида жойлашган қаттиқ назорат остидаги руҳий касалхонада мажбурий даволаш курсини ўтаётган эди. Улар 20 ноябрь куни эрталаб касалхонадан қочишга муваффақ бўлишган.

Тошкент милицияси ўша куниёқ тезкор қидирув амалиёти ортидан Маъруф Рашидов ҳамда Аҳрор ҳамроевни қўлга олган.Шерқул Омоновни қидириш ишлари давом этмоқда.