Сурияда Россия авиацияси зарбалари оқибатида 53 киши ҳалок бўлгани хабар қилинди

Суриядаги кўчалардан бири.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси 26 ноябрь куни Россия ҳарбий самолётларининг ҳаво зарбаси оқибатида тинч аҳолидан камида 53 киши, жумладан 21 бола ҳалок бўлганини билдиди.

Обсерватория раҳбари Рами Абдул Раҳмоннинг айтишича, бу воқеа Lайр ал Зор вилоятидаги Ал Шафах қишлоғида содир бўлган.

Аввалроқ мазкур ҳужумда 34 одам ўлгани хабар қилинган эди. Бироқ вайроналар остидан яна кўплаб одамларнинг жасадлари топилган. Бундан ташқари камида 18 киши яралангани хабар қилинди.

Мазкур хабарга ҳозирча Сурия ва Россия расмийлари муносабат билдиргани йўқ. Россия Суриядаги урушда Эрон билан ҳамкорликда президент Башар Ассадни қўллаб-қувватлаб келмоқда.