Башар ал-Ассад Женева музокараларига ўз вакилларини юборадиган бўлди

Сурия тинчлик музокаралари Остонада ҳам бўлиб ўтган эди.

БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стеффан де Мистура Сурия ҳукумати Женевада ўтадиган тинчлик музокараларининг навбатдаги босқичига ўз расмий делегациясини юборажагини маълум қилди.

Бу ҳақда 28 ноябрь куни хабар қилган БМТ расмийсига кўра¸ Сурия делегациясининг музокараларга 29 ноябрь куни етиб келиши кутилмоқда.

Сурия бўйича БМТ ҳомийлигида Женевада 28 ноябрь куни бошланган 8- босқич музокараларида¸ Мистурага кўра¸ аксар сиëсий кучларни ўз ичига олувчи тинчлик жараëнини бошлаш¸ мамлакатда сайлов ўтказилишига замин яратувчи янги конституцияни ишлаб чиқиб¸ уни қабул қилиш муҳокама қилинади.

БМТ расмийси¸ бу музокараларда бирор томоннинг олдиндан қўядиган шартлари қабул қилинмаслигини билдирди.

27 ноябрь куни Женевага келган Сурия мухолифати етакчиси Наср Ҳаририй ўз гуруҳининг бош мақсади Башар ал-Ассадни ҳокимиятдан кетказиш эканини билдирди.

Сурияда олти йилдан бери давом этаëтган фуқаролар уруши оқибатида 330 минг одам ҳалок бўлди, бир неча миллион одам қочқинга айланди.