Назарбоев 12 миллиард долларни Қозоғистонга қайтаришни талаб қилди

Президент Нурсултон Назарбоев

Президент Нурсултон Назарбоев тадбиркорлардан мамлакат ташқарисига олиб чиқиб кетилган миллиардлаб доллар миқдоридаги маблағларни Қозоғистонга қайтаришни талаб қилди.

6 декабрь куни Қозоғистондаги энг яхши деб топилган ширкатларни ва тадбиркорларни тақдирлаш тадбирида иштирок этган Назарбоев, агар ҳукумат пулларни қайтара олмаса, бу иш билан шахсан ўзи шуғулланишини айтди.

“Қозоғистондаги 18та ширкат хорижга 12 миллиард долларни олиб чиқиб кетган. Бу пул бизнинг иқтисодимизга мадад бўлиши мумкин. Қозоиғстон бу пулни топишга сизга ёрдам берди, сиз эса уни Қозоғистондан беркитаяпсиз. Бўлди, бас, етар!”, деди Назарбоев жаҳл билан.

Хабарларда билдирилишича, Назарбоев бу кўрсатмасини бажармаган тадбиркорлар билан "бошқа кўришмаслигимиз мумкин", деган гапни ҳам айтган.