Сурияда АҚШ ўз назоратидаги ҳудуддан Россия самолётларини сиқиб чиқарди

АҚШнинг F-22 қирувчи самолётлари.

АҚШнинг F-22 қирувчи самолётлари Сурияда Россиянинг иккита Су-25 ҳарбий самолётини тақиқланган ҳудудга киришининг олдини олди. Пентганнинг 14 декабрда билдиришича, рус самолётларининг, келишувга кўра, мазкур ҳудудда паровз қилиши мумкин бўлмаган. Бу воқеа 13 декабрда содир этилган.

Воқеа пайтида АҚШ учоқлари махсус чироқларни ёқиб, турли ҳалақит берувчи воситаларни қўллаганлар. АҚШ учувчиларидан бири рус самолёти билан тўқнашиб кетмаслик учун махсус манёвр ўтказишга мажбур бўлган.

Пентагон расмий вакили Эрик Пахонга кўра, Россия самолётлари Сурияда Ефрот дарёсининг шарқий соҳилидаги Абу Камол минтақасидаги АҚШ ва коалиция назоратидаги ҳаво ҳудудига кирган.

Рус самолётлари 40 дақиқадан сўнггина Еврот дарёси ғарбий соҳилидаги ўз назорат ҳудудига қайтган. Пентагон расмийси воқеа пайтида ва ундан кейин коалиция ҳарбийлари рус зобитлари билан телефон орқали боғланиб, вазиятни кескинлаштирмасликка ҳаракат қилган.

Эрик Пахонга кўра, АҚШ ва Россия ноябрь ойида оғзаки равишда Ефрот дарёси шарқини коалиция, ғарбий соҳилни эса Россия назорат қилишига келишиб олган.