ЕИ ва Қирғизистон янги келишув устида музокара бошлади

ЕИнинг ташқи сиëсат бўйича раҳбари Федерика Могерини 9 ноябрь куни Бишкекда Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Сапар Исаков билан учрашган эди.

Европа Иттифоқи ва Қирғизистон ҳукумати икки томонлама янги келишув имзолашга қаратилган музокаралар жараëнини бошлади.

Иттифоқ тарқатган хабарга кўра¸ ЕИнинг ташқи сиëсат бўйича раҳбари Федерика Могерини ва иттифоқнинг Марказий Осиë республикалари билан алоқаларини мувофиқлаштириш департаменти раҳбари Лук Девин 19 декабрь куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Эмил Кайкиев билан сўзлашув ўтказган.

Могеринининг айтишича¸ ноябрь ойида Бишкекка қилган сафари давомида Қирғизистон расмийлари ўзи билан кенг қамровли ислоҳотлар режасини ўртоқлашган ва демократияни мустаҳкамлаш¸ шаффофлик ва яхши бошқарувни рағбатлантириш¸ шунингдек янги иқтисодий имконлар очиш қарорида қатъий эканларини билдирган.

“Янги¸ тўлдирилган келишув Қирғизистоннинг ана шу ниятларини қўллаш¸ янада кучлироқ сиëсий ва иқтисодий алоқалар ўрнатиш ва ЕИ ва Қирғизистон учун ўзаро манфаатли имконларни яратишда ëрдам беради”¸ дейилади музокаралар бошланганига оид расмий баëнотда жумладан.

Янги келишув ЕИ ва Қирғизистон ўртасида 1999 йили тузилган Шерикчилик ва ҳамкорлик келишуви ўрнини эгаллайди.