2018 йил учун давлат бюджети 62,229 трлн сўм миқдорида тасдиқланди

Олий Мажлис Сенати биноси.

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати 20 декабрдаги йиғилишда 2018 йилга мўлжалланган давлат бюджетини тасдиқланди.

Бюджетнинг даромад қисми 62,229 трлн сўм, харажатлар қисми эса 62,17 трлн сўм қилиб белгиланди. Бу ҳолатда 2018 йилни 59 млрд сўм миқдоридаги профицит билан якунлаш назарда тутилмоқда.

2018 йилда Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми 290,6 трлн сўм миқдорида бўлиши прогноз қилинаётир.

Давлат бюджетининг асосий харажатлари йўналишлари унинг ижтимоий йўналтирилганлигини сақлашга қаратилган. 2018 йилда ижтимоий соҳа харажатлари 34,7 трлн сўмни ташкил этади.

2018 йилда ялпи ичкпи маҳсулот 2017 йилга нисбатан 5,9 фоизга ўсиши режалаштирилмоқда.

Йиғилишда маълум қилинишича, 2017 йилги давлат бюджети ялпи ички маҳсулотнинг 1 фоизи, яъни 2,4 трлн сўм дефицит билан якунланди. 2017 йилда ялпи ички маҳсулот ўсиши 5,5 фоиз даражасида бўлиши кутилмоқда.