ЕИ расмийлари Британияни иттифоқни тарк этмасликка чақирмоқда

Европа Кенгаши раиси Дональд Туск.

Европа Кенгаши раиси Дональд Туск ва Европа Комиссияси раиси Жан-клод Юнкер Британияни Европа Иттифоқидан чиқмасликка чақирди.

Доанльд Туск Европа парламентида сўзлаган нутқида Британия ўз қарорини ўзгартирмаса, Брекзит “барча салбий жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда” реалликка айланади, деб айтди:

- Британия ҳукумати фикридан қайтмаса, Брекзит барча салбий оқибатларни ҳисобга олган ҳолда кейинги йилнинг март ойида реаллика айланади. Британиянинг Брекзит учун масъул расмийси Дэвид Дэвис “Демократия фикрини ўзгартириш имкониятига эга бўлмаса, демак у демократия эмас”, деб айтган эди. Бизнинг юрагимиз Британия учун ҳамон очиқ қолмоқда, -деди Туск.

Юнкер Тускнинг бу позициясини қувватлади ва "Британия учун эшикларимиз очиқ" , деб айтди.

Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича музокаралар Брюсселда 2016 йилнинг ёзида бошланган ва 2018 йилнинг охиригача давом этади.

Британияда 2016 йил ёзида ўтказилган референдумда сайловчиларнинг асосий қисми Европа Иттифоқидан чиқиш учун овоз берган эди.

Британия Европа Иттифоқига 1973 йилда қўшилган ва Иттифоқдан чиқаётган биринчи давлат бўлди.