НАТО қўмондони Европа армияси Россия армиясидан ортда қолиши мумкинлигидан ташвиш билдирди

НАТОнинг Европадаги қўшинлари бош қўмондони генерал Кертис Скапарротти.

НАТОнинг Европадаги қўшинлари бош қўмондони генерал Кертис Скапарротти, агар Европа Қуролли кучлари модернизацияланмаса ва Москва томонидан таҳдид бўлиши эҳтимолига мослашилмаса, 5 йилдан сўнг кўп соҳаларда Россиядан ортда қолиниши эҳтимоли ҳақида билдирди.

-Менда Россияга нисбатан ташвиш бор, албатта. Мен ҳозир альянс сифатида биз кучлироқмиз, деб ҳисоблайман. Бироқ киберхавфсизлик масаласида русларда катта салоҳият бор. Россия армияси модернизация қилингани ортидан бошқа соҳаларда ҳам жилиш бор, лекин бу соҳаларда ҳозирча биз кучлироқмиз. Аммо биз - барча давлатлар ҳарбий соҳадаги ўз имкониятларимизни тўлиқ ишга солмасак ва мослашмасак, 5 йилдан кейин орқада қолишимиз мумкин, -деди генерал Кертис Скапарротти 17 январда Брюсселда ўтган матбуот анжуманида

Москва ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар Россия 2014 йилнинг март ойида Қримни аннекция қилгани ва Украина шарқидаги айримачиларни урушда қўллаб-қувватлаётгани ортидан ёмонлашган эди.

Киев ва айримачилар ўртасида давом этаётган урушда 2014 йил апрелидапн то шу кунгача 10 300 одам ҳалок бўлган.

Юзага келган кескинлик шароитида НАТО россияга қўшни бўлган аъзо давлатларда мудофаа салоҳиятини кучайтирди.