Нидерландия ва Германияда кучли шамол оқибатида одамлар ҳалок бўлди

Шамол Роттердамдаги кўп уйларнинг тоомларини учириб кетди.

Кучли бўрон оқибатида 18 январь куни Нидерландияда уч нафар, Германияда икки нафар одам ҳалок бўлди.

Хабарда айтилишича, шамол дарахтларни қулатган, кўчаларда кетаётган юк машиналарини йўлдан супуруб ташлаган, аэропортларда юзлаб рейслар бошқа кунга қолдирилган.

Полицияга кўра, Германияда 59 ёшли одам дарахт босиб қолиши оқибатида, 68 ёшли одам эса юк машинасининг ағдарилиши оқибатида ҳалок бўлган. Шимолий Рейн-Вестфалия штатида шамол оқибатида автомобил йўлларида юз берган тўқнашувларда 41 одам жароҳатланди.

Нидерландиянинг Амстердам шаҳри аэропортида 260 рейс бошқа кунга қолдирилди. Темир йўл, трамвай ва автобус хизматалари фаолияти вақтинча тўхтатилди. Роттердам шаҳрида эса шамол кўп уйларнинг томини учириб кетган.