Дунёга машҳур IKEA ширкатига асос солган Ингвар Кампрад вафот этди

Ингвар Кампрад

Швецияда IKEA уй-рўзғор буюмлари ва жиҳозлари ширкатига асос солган Ингвар Кампрад 91 ёшда вафот этди.

Кампрад бу ширкатни 1943 йилда ташкил қилган. Ўша кезда у 17 ёшда бўлган.

2013 йилга қадар Кампрад ширкатнинг директорлар кенгаши аъзоси бўлди.

IKEA дунёнинг 49 мамлакатига кириб борган ва 400дан ортиқ дўкон очган. Ширкатнинг бир йиллик даромади 62 миллиард доллар атрофида.

Forbes рейтингига кўра, 2017 йилда Кампрад оиласининг бойлиги 3 миллиард долларни ташкил қилган.