Ўтган йили Қирғизистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарасида 14 низо содир бўлди

Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасидаги ўтказиш пунктларидан бири.

Ўтган йили Қирғизистоннинг қўшни давлатлар билан чегараларида 14та низо бўлгани рўйхатга олинди. 2016 йилда чегара жанжаллари сони 20та бўлган эди. Бу ҳақда Чегара хизматининг 2017 йил якунларига бағишланган йиғилишида маълум қилинди.

2017 йилда чегарадаги низоларнинг 10таси қирғи-тожик, 4таси қирғиз-ўзбек чегарасида содир бўлди.Чегара хизмати 2017 йилда “давлат чегарасида барқарор вазият устиворлик қилди”, деган хулосага келди.

Хабарда билдирилишича, 2017 йилда давлат чегарасини бузганликда айбланиб 218 киши қўлга олинди.

Чегарадан ноқонуний олиб ўтилаётган 37 дона қурол, 2273 дона ўқ, 1 снаряд ва бир сигнал тўппончаси ушлаб қолинди.