Исроил бош вазири Москвада Эронга қарши тура олишини айтди

Владимир Путин ва Бинямин Нетеняҳу.

Россия президенти Владимир Путин 29 январда Кремлда Исроил бош вазири Бинямин Нетеняҳу билан учрашиб, Сурия масаласини ва Эроннинг Яқин Шарқдаги зиддиятларни бартараф этишдаги аҳамиятини муҳокама қилди.

Учрашувда Россия ва Исроил ўртасидаги маданий ҳамда иқтисодий алоқалар, Фаластин ва Исроил ўртасида тинчлик музокаралари жараёни ҳам тилга олинди. Путин Исроил-Россия муносабатларига баҳо берар экан:

-Антисметизм ва ксенофобиянинг ҳар қандай кўринишига ҳамда этник нафратга қарши туриш Россия ва Исроилни яқинлаштирган омиллардир. Бизнинг ўзаро тиғиз ҳамкорлигимиз тарихни соҳталаштиришга, Холокостни тан олмасликка, Совет Иттифоқининг фашистлар Германияси устидан ғалабадаги аҳамиятни камситишга қарши туришдан иборат, -деб айтди.

Путин ва Нетеняҳу Москвадаги Яҳудий музейида фашистларнинг Собибор ўлим лагерида 1943 йилда юз берган қўзғолонга бағишланган кўргазманинг очилиш маросимида ҳам иштирок этди.

Кўргазмадан сўнг Нетеняҳу матбуотга: “Исроил бу каби мафкурани ҳамма жойда, биринчи навбатда Эронда олдини олишга тайёр, негаки Эрон Исроилни бира –тўла йўқ қилиш ниятини очиқ билдирган”, деб айтди.