Тошкентдаги автомобиллар тураргоҳида 7 машина ёниб кетди

Иллюстратив сурат.

Тошкентнинг Яшнабод туманидаги автомобиллар тураргоҳида 7 машина ёниб кетгани тўғрисида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бошқармасига таянган ҳолда 2 февраль куни “Газета.uz” нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, Яшнабод туманидаги Асалобод-1 массивидаги автотураргоҳда ёнғин 31 январь куни юз берган. Мазкур жой “Эксилон Инвест” ширкатига тегишли бўлган.

Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этишга муваффақ бўлган. Ёнғин пайтида 100 квадрат метр айвон ҳам куйиб кул бўлган. Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Расмий маълумотда ёнғиннинг бошқа тафсилотлари очиқланмади.