АҚШда сўнгги бир неча ўн йилликнинг энг катта ва оғир ракетаси коинотга учирилди (ВИДЕО)

SpaceX ширкати ракетани Falcon Heavy деб номлади.

АҚШнинг SpaceX ширкати Falcon Heavy деб номланган оғир ракета ташувчининг тажриба парвозини амалга оширди.

6 февраль куни Флоридадаги Кеннеди коинот марказидан туриб учирилган ракета сўнгги ўн йилликдаги энг оғир ва энг катта ракета бўлди.

Ракета парвозидан тахминан 8 дақиқа ўтганидан сўнг ракетанинг икки ёнбошидаги тезлаштирувчи мосламалар ерга қайтди ва Кейп Канаверал ҳарбий ҳаво базасига вертикаль равишда қўнди. Мазкур мосламалардан бошқа ракеталарни учиришда ҳам фойдаланса бўлади.

Falcon Heavy ракетаси очиқ коинотга юк сифатида SpaceX ширкати Марс сайёрасига жўнатишни назарда тутган қизил Тесла автомашинасини олиб чиқди.

Учта тезлаштирувчи мослама ва 27 двигателга эга Falcon Heavy NASAнинг 1960 йиллар охири ва 1970 йиллар бошларида австронавтлар билан ойга учирилган ракеталаридан кейин дунёдаги энг оғир ва энг кучли ракета бўлди.

Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди

АҚШда сўнгги бир неча ўн йилликнинг энг катта ва оғир ракетаси коинотга учирилди