АҚШ Сурия ва Ироқдаги ҳарбий учоқларни Афғонистонга кўчирмоқда

АҚШ ҳарбий самолёти.

Қўшма Штатлар Сурия ва Ироқда "Ислом давлати" гуруҳига қарши уруш ниҳоясига етаётгани муносабати билан жанговар ва разведка самолётларини Афғонистонга кўчирмоқда. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари генерали Жеймс Хеккер 7 февраль куни Кобулда ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Унга кўра, АҚШ Марказий қўмондонлиги февраль ойи бошида Толибонга қарши “асосий жанг” бошланганини расмани эълон қилган.

29 январда АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистонда сўнгги ҳафталарда кўплаб одамлар ҳалок бўлган террор ҳужумлари содир этилгани ортидан Толибон билан тинчлик музокаралари олиб бориш ғоясидан воз кечилишини айтган эди.

АҚШнинг бу ҳаракатига муносабат билдирар экан Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай:

-Қўшма Штатлар “биз бу ерда бўлмасак, сизларнинг аҳволингиз янада оғирлашади”, деб айта олмайди. Биз оғир аҳволдамиз. Биз вазият ўнгланишини, тинчлик ва хавфсизликни истаймиз, -деб айтди.