Жанубий Кореяда Қишки Олимпиада ўйинлари очилди

Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари очилиши бўляпти. Ўзбекистон икки спортчиси билан олимпия мусобоқаларида қатнашади.

Пхенчхан шаҳрида 9 февралдан 25 февралга қадар давом этадиган Музда нафис учиш спорти бўйича Миша Ге ва тоғда чанғи учиш спорти бўйича Камиль Тухтаев XXIII қишки Олимпиядада Ўзбекистон номидан иштирок этадилар.