АҚШ давлат котиби Эронни Суриядаги урушдан чиқишга чақирди

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон.

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон минтақадаги вазиятни янада кескинлаштирмаслик учун Эронни Суриядаги урушдан чиқишга чақирди.

-Биз яқинда Исроил ва Эроннинг Суриядаги қўшинлари ўртасида юз берган воқеадан жуда ташвишдамиз. Ўйлайманки, бу воқеа Эроннинг Суриядаги иштироки минтақадаги вазиятни фақат издан чиқишига хизмат қилади, деган нуқтаи назарнинг исботидир. Биз Эрон Суриядан ўз қуролли кучларини олиб чиқиб кетиши шарт, деб ҳисоблаймиз, -деди Тиллерсон 14 февраль куни Аммонда Иордания ташқи ишлар вазири Айман Сафодий билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

11 февраль куни Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу Исроил армияси Сурияда бир неча ҳаво ҳужумини амалга ошириб, Эрон ва Сурия кучларига «қаттиқ зарба» берганини таъкидлаган эди.

Исроил Эрон дрони ўз ҳаволарига киргани учун жавоб ўлароқ ҳужум қилганини айтмоқда. Аммо Теҳрон бу иддаони кескин рад этди.