Amnesty International АҚШ президентини дунë бўйлаб хавфли прецедент яратганликда айблади

Янги ҳисоботни ташкилот президенти  Salil Shetty . тақдим қилди.

Халқаро майдонда инсон ҳақлари ҳимояси билан шуғулланувчи Amnesty International «Замонавий дунëда инсон ҳақлари» деб номланган йиллик ҳисоботини эълон қилди.

159 давлатдаги инсон ҳақлари вазиятига бағишланган ҳисоботда алоҳида ўрин АҚШдаги аҳволнинг ëмонлашганига ажратилган.

Трамп маъмуриятининг аксарият аҳолиси мусулмонлар бўлган давлат фуқароларининг АҚШга киришини тақиқлаш¸ Мексика билан чегарада девор қуриш режасини танқид қилган муаллифлар¸ уларни 2017 йили кучайган жамиятга нафрат уруғини сочиш ҳаракати дея баҳолади.

Ўтмишда инсон ҳақлари ҳимояси билан шуғулланишни ўз устивор вазифаларидан деб билган АҚШда Трамп маъмуриятининг бу вазифадан воз кечиши¸ муаллифларга кўра¸ дунë бўйлаб ëмон прецедент ўрнатилишига олиб келган.

- 2017 йилда бизни қаттиқ ташвишга солган нарса нафратга тўла чақириқларнинг нафрат тўла воқеликка айланганидир. АҚШда миллионлаб хотин-қиз улар ҳаëти учун ўта муҳим тиббий ëрдамдан ажради. Мусулмон давлатларига қаратилган сайëҳат чекловлари¸ муҳожирларни қабул қилишнинг кескин камайтирилгани минглаб одамни муаллақ қолдирди. Президент Трампнинг ксенофобия ва нафрат кўринишларини қораламаëтгани улар рухсат берилган янги иқлим яратмоқда¸ деди ҳисоботни тақдим қилган ташкилот президенти Salil Shetty.

Ҳисоботда Мьянмада роҳинжа мусулмонларига қарши кампания айнан жамиятда нафратни рағбатлантириш натижаси сифатида талқин этилган.