Тошкент ҳукумати $300 миллионлик евробонд сотувга чиқариши мумкин

Молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг АҚШ сафари давомида Citigroup Inc. билан Ўзбекистоннинг мустақил кредит рейтингини белгилаш бўйича меморандум имзоланган.

АҚШдаги асосан молиявий янгиликларни ëритувчи Bloomberg агентлигининг хабар қилишича¸ жорий йил давомида Ўзбекистон 300 миллион долларгача қийматдаги евробондни сотувга чиқаришни режалаштирмоқда.

Молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг агентликка айтишича¸ мамлакатни хориж инвестициясига очиш мақсадида Тошкент ҳукумати АҚШдаги Citigroup Inc. билан Ўзбекистоннинг мустақил кредит рейтингини белгилаш бўйича меморандум имзолаган.

Мустақил рейтинг аниқланиши ортидан Ўзбекистон йил давомида 200-300 миллион доллар ëки евро қийматида евробонд чиқариб¸ уларни халқаро молия тизимлари воситасида сотувга қўйишни режалаштирмоқда.

Қўчқоровнинг Bloomberg мухбирига айтишича¸ ўзбек корпорацияларининг қарз олиш имконини яхшилаш мақсадида чиқариладиган евробонд якуний қийматини президент Мирзиëев ҳал қилади.

“Биз ўзбек ширкатларининг халқаро молия бозорига қўшилишини истаймиз. Мақсадимиз ўзбек ширкатларини ҳам замонавий корпорацияга айлантиришдир¸”деган Қўчқоров АҚШ мухбирига.

Агар Ўзбекистонга қарз ажратиш қарори қабул қилинса¸ Тошкент евробондини сотувга чиқарган иккинчи Марказий Осиë давлати бўлади.

Ўтган йил Тожикистон ҳукумати Oppenheimer сармоя банки билан тузилган шартномага кўра¸ ярим миллиард долларлик евробондни халқаро инвесторлар учун сотувга чиқарган эди.