Боснияда 1992-95 йиллар уруши ветеранлари намойишида тўқнашувлар бўлди

Босния ва Герцеговинада 1992-95 йилларда бўлган уруш ветеранлари намойишидаги тўқнашувларда камида яна 2 киши яраланди.

Ветеранлар қўшимча ҳуқуққа эга бўлиш, жумладан, тўланаётган ижтимоий нафақалар кўпайтирилишини талаб қилиб, норозилик намойишига чиқди.

3 март куни намойишчилар ва полиция тўқнашувида камида 2 киши яраланди, яна бир қанча киши вақтинчалик ҳибсга олинди.

Тишидан тирноғигача қуролланган махсус қўшинлар намойишчиларни Босниянинг шимолдан жанубга ўтган трассаси бўйлаб ортга чекинишга мажбур қилди. Собиқ Босния армияси, Хорватия мудофаа кенгашининг хизмат вазифасини ўтаб бўлган жангчилари Тузла, Зеница ва Добойдаги йўллар, шунингдек, Сараеводан Конйичга элтувчи трассани тўсиб қўйган эди.

Намойишчилар мамлакат парламенти аъзоларидан ҳар бир айни пайтда ишсиз ветеранга 326 Босния маркаси (203 АҚШ доллари) миқдорида нафақа тўлашни талаб қилмоқда. Уларнинг фикрича, ҳар бир аскар уруш вақтида қилган ҳар бир ойлик хизмати учун камида 2 Босния маркаси (1,2 АҚШ доллари) олиши шарт.