Германия ҳукумати Афғонистондаги қўшинлари сонини кўпайтиради

Германия ҳарбилари 17 йилдан бери Афғонистондаги НАТО миссиясида қатнашиб келмоқда.

7 март куни Германия ҳукумати хориждаги ҳарбий миссияларини кенгайтиришга оид планни тасдиқлади. Парламент муҳокамасига қўйилган мудофаа лойиҳасининг бир қисми бўлган бу режага мувофиқ¸ Афғонистондаги немис ҳарбийлари сони учдан бирга оширилади ва 1300 га етказилади.

2014 йили НАТОга аъзо давлатларнинг аксарияти Афғонистондан ўз ҳарбийларини олиб чиққанидан сўнг Ғарб қўллаб-қувватлаëтган Кобул ҳукуматига нисбатан Толиблар хуружи кучайиб бормоқда.

Афғонистондаги ҳарбийлар сонини ошириш учун¸ Германия Мудофаа вазири таъкидича¸ Кобул ҳукуматидан ислоҳотларни тезлатишни талаб қилмоқда.

2001 йилдан бери Афғонистондаги НАТО миссиясининг муқим аъзоси бўлиб қолаëтган немис ҳарбийларининг бош штаби Мозори Шарифда жойлашган¸ айни пайтда¸ Қундуз яқинида Германия ҳарбийларининг катта базаси бор.