Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Толибон вакилларининг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш муаммосига бағишлаб Тошкентда ўтказиладиган халқаро анжуманда қатнашиш эҳтимоли ҳозирча йўқлигини билдирди.
Ўзбекистон ва Афғонистон президентлари ташаббуси билан 26-27 март кунлари Тошкентда ўтказиладиган юқори даражали халқаро конференцияга БМТ Бош котиби ва БМТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили¸ ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик бўйича Олий намояндаси таклиф этилган.
Вазирлик 12 март куни эълон қилган баëнотда ëзилишича¸ Тошкент конференциясига шунингдек Хитой¸ Россия¸ АҚШ¸ Буюк Британия¸ Германия¸ Италия¸ Франция¸ Туркия¸ Ҳиндистон¸ Эрон¸ Покистон Саудия Арабистони¸ БАА ва минтақанинг тўрт давлати Ташқи ишлар вазирлари ҳам чақирилган.
12 мартга қадар¸ вазирлик таъкидича¸ чақирилган хориж намояндаларининг аксарияти анжуманда иштирок этишини тасдиқлаган.
“Толибон" ҳаракатига келадиган бўлса¸ уларнинг анжуман ишида қатнашишга оид мурожаати на Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги орқали ва на бевосита келиб тушди¸ дейилади Ройтерс агентлиги саволига жавоб тариқасида берилган расмий баëнотда.
Айтилишича¸ Тошкент конференциясига келадиган АҚШ делегациясига Давлат котибининг 1-ўринбосари раҳбарлик қилади.