Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Рустам Жўраевнинг билдиришича¸ Ўзбекистон пойтахтидаги 453 та таянч пункти эндиликда эрталабки соат 8 дан тунги 1 гача ишлаш тартибига ўтган.
Журналистлар билан учрашувда Жўраев¸ авваллари фақат шаҳар милицияси бўлимлари бундай тартибда ишлагани ва эндиликда айни тизим таянч пунктларига ҳам жорий қилинишини билдирди.
Агар пунктлардаги профилактика инспекторлари маълум сабабга кўра фуқароларни қабул қила олмаса¸ бу ишни маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари амалга оширади¸ деб изоҳ берди Тошкент ИИБси раҳбари.