“Ўзбекэнерго” ширкати 1 апрелдан бошлаб электр энергияси нархи қимматлашини маълум қилди.
14 март куни Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган янги тариф реестрига кўра, аҳолига сотилаётган 1 кВт⋅соат электр энергияси нархи ҳозирги 204 сўм 30 тийнидан 228 сўм 60 тийинга кўтарилди.
Электр плиталари билан жиҳозланган турар жойлар эгалари энди 1 кВт⋅соат электр энергияси учун 114 сўм 30 тийин тўлайди. Бунгача бу нарх 102 сўм 15 тийин эди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрда “Ёнилғи-энергетика ресурсларини ўз вақтида таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорни қабул қилганди. Мазкур қарорда 1 апрелдан электр энергияси нархини 12 фоизга, табиий газ нархини 10 фоизга ошириш назарда тутилган.
Охирги марта электр энергияси ва бошқа коммунал хизматлар тарифлари 2017 йил июлида оширилган эди.