Украина оддий сайловчиларни Россия ваколатхоналарига киритмади

Украинадаги Россия ҳукуматига қарашли бинолар ташқарисида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Бунга расмий Киевнинг Россиядаги президент сайловида фақат дипломатлар овоз бериши мумкинлиги ҳақидаги баёноти сабаб бўлди.

18 март куни украин полицияси Россиянинг Киевдаги элчихонаси ҳамда Одесса, Львов ва Харьков шаҳарларидаги консулликларини қўриқлашга киришди. Украина миллатчи гуруҳлари мамлакат пойтахтидаги Россия элчихонасига яқин кўчаларда йиғилган ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Расмий Москва Украинани халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузаётганликда айбламоқда.

“Бу Россия Федерациясининг ички ишларига очиқдан-очиқ аралашувдир ва шусиз ҳам таранг икки томонлама муносабатларни янада чигаллаштириши мумкин”, дейилади Россия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Украина ҳукуматининг 16 мартдаги баёнотида, Путин ютиб чиқадиган сайловда фақат россиялик дипломатлар овоз беришига рухсат этилади, дейилган эди.